Асалли печенье
Таркиби: 400 гр. ун, 150 гр. сариёғ, 4 ошқошиқ асал, 2 дона тухум, 150 гр. шакар, 1 чой қошиқ истеъмол содаси, бир чимдим туз.
Тайёрланиши: Уннинг ярим қисми билан сариёғ уқаланади. Сўнг асал солиб, қошиқ ёрдамида аралаштирилади. Кейин истеъмол содасини сирка ёрдамида ўлдириб, хамирга қўшилади. Тухум ва шакар солинади ва охирида қолган ун солиб, юмшоқ хамир қорилади. Хамирни елим пакетга ўраб, хона ҳароратида 30 дақиқа тиндирилади. Сўнг ёнғоқ катталигида думалоқлаб ораси очиқ ҳолда газ печига териб чиқилади. Олдиндан қиздирилган духовкага секинлик билан печеньеларни териб, 10-15 дақиқа пиширишга қўйилади.
Асалли печеньеларимиз тайёр. Ёқимли иштаҳа!