Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) тутқаноқли боланинг кўкрагини силадилар, у шифо топди
Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади:
«Бир аёл Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га боласини олиб келиб: “Ё Расулуллоҳ! Бу боламнинг тутқаноғи бор. Овқатланаётган вақтимизда тутади ва у таомимизни ифлослайди”, деди.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) унинг кўкрагини силадилар ва ҳақига дуо этдилар. Шундан кейин у бола қайт қилди. Унинг ичидан ҳаракатланиб турган қора чувалчангдек бир нарса чиқди»[1].
[1] Ҳасан ҳадис. Имом Аҳмад ривояти.

Усмонхон АЛИМОВнинг
“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мўъжизалари” китобидан