Ўзбекистон янгиликлари

Тошкент шаҳридаги баъзи имом-хатиблар ўрни алмашди

Чоп этилди Dekabr 24, 2019 Тошкент шаҳридаги баъзи имом-хатиблар ўрни алмашдиda fikr bildirishni o'chirish

Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг буйруғи билан Тошкент шаҳридаги қуйидаги масжидларга имом-хатиб вазифасига тайинловлар амалга оширилди:

– Тошкент шаҳар Бектемир тумани бош имом-хатиби, “Қорасоқол ота” жоме масжиди имом-хатиби Йўлдошали Каримов Яшнобод туманидаги “Ислом ота” жоме масжиди имом-хатиби вазифасига ўтказилди.

– Ўз навбатида, “Ислом ота” масжиди имом-хатиби вазифасида ишлаб келаётган Жасурбек Раупов Чилонзор туманидаги “Носирхон” жоме масжиди имом-хатиби вазифасига ўтказилди.

– “Носирхон” жоме масжиди имом-хатиби вазифасида хизмат қилиб келган Худоёр Ўрозимбетов Бектемир туманидаги “Қорасоқол ота” жоме масжиди имом-хатиби вазифасига ўтказилди.

Имом-хатибларни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, Масжидлар бўлими мудири Муҳаммадназар домла Қаюмов ва ЎМИ вакил ўринбосари Саҳобиддин Сатимовлар жамоатга таништиришди. Ушбу ўзгаришлар масжидлар фаолиятини янада яхшилаш, имом-хатибларнинг ўз вазифаларини фаол ва сифатли адо этишлари учун етарли шарт-шароит яратиш мақсадида амалга оширилганини таъкидлаб, янги жойда дин хизматига киришаётган ходимларга Аллоҳ таолодан муваффақиятлар тиладилар.

ЎМИ Масжидлар бўлими