Пазандалик

Бейгл

Чоп этилди Dekabr 24, 2019 Бейглda fikr bildirishni o'chirish

Бейгллар – исроилча булочкасимон пишириқ бўлиб, хилма-хил нонушта қилишни хоҳловчиларга жуда қўл келади.

Масаллиқлар:
300 миллилитр сут, 650 грамм ун, 10 грамм қуруқ хамиртуруш, 50 грамм + 2 ошқошиқ шакар, 2 та тухум, 1 чойқошиқ туз, 2 ошқошиқ ўсимлик ёғи, устига суртиш учун тухум оқи.
Тайёрланиши:
Илиқ сутга хамиртуруш ва бир чойқошиқ шакар соламиз, аралаш­тириб, 5-10 дақиқага қолдирамиз. Cутга тухум ва қолган шакарни солиб, яхшилаб аралаштириб оламиз.
Унни элаб тоғорачага соламиз, туз сепамиз, устидан сутли аралашмани солиб аралаштирамиз. Юмшоқ, қўлга бироз ёпишадиган хамир қорамиз. Устини ёпиб, 40-50 дақиқага тиндириб қўямиз. Ошган хамирни тенг 12 қисмга бўламиз, ҳаммасини айлана шаклга киритиб, ўртасини тешамиз. Бубликлар устини ёпиб, 15 дақиқа тиндириб қўямиз. Бу вақтда қозонга 2 литр совуқ сув солиб қайнатамиз ва 2 ошқошиқ шакар соламиз. Қайнаётган сувга 3-4 тадан бейглларни соламиз, паст оловда 30 сониядан қайнатамиз. Сўнг уларни сочиққа териб қуритамиз. Қуриган бубликларни пергамент қоғоз тўшалган патнисга териб, тухум оқини суртамиз, седана сепиб, 30-40 дақиқа давомида газ печида пишириб оламиз.