Дунё янгиликлари

Қатар ​террорчиликни қўллаб-қувватлашда айбланишига асос борми?

Чоп этилди Dekabr 27, 2019 Қатар ​террорчиликни қўллаб-қувватлашда айбланишига асос борми?da fikr bildirishni o'chirish

Бир неча араб давлатлари Дохани террорчиликни қўллаб-қувватлашда айблаб турган бир шароитда Қатар амири Тамим бин Хамад Ал Тоний террорчиликка қарши кураш бўйича қонунни имзолади.
“QNA” янгиликлар агентлиги хабарида қайд этилишича, бундан ташқари, амир мамлакат вазирлар маҳкамасининг пул ювилиши ва террорчиликка хомийлик қилишга қарши кураш қонунининг ижроси бўйича қарорини ҳам маъқуллаган.
Мамлакат марказий банки мазкур қонундан келиб чиқиб, ижрога оид янги рўйхатни тасдиқлаган.