Боболар демишки… Ғазаб баёнида
– Ғазаб деб бир киши икинчи ила шиддат ва ҳиддат ила муомала қилишмакни айтилур. Ғазаб инсонга қувваи мудофаадурки, табиатда мавжуд ўлан ғазаб туйғуси ила бошқалар тарафидан келадурган зарар ва ҳалокатдан ўз нафсини фақат шу сояда сақлар. Лекин ғазабнинг жабр ва зулм тариқи-ла ишлатмакдан ниҳоятда эҳтиёт бўлмак лозимдур. Нафснинг ғуруридан пайдо бўлган ғазаб инсонни аламлик азобга гирифтор қиладур. Чунки бу шиддат ва ҳароратнинг таъсири вужуддаги қонни бузуб, ҳаракат қилдуруб, димоғига ҳужум қилуб, ақлни паришон қилур-да, кишининг ихтиёрини қўлидан олур. Ва бу сояда ўзини ёхуд бошқа бир кишини ҳасрат ва надоматга дучор қилур.
Абдулла АВЛОНИЙ