Хом гапга пишиқ жавоб: Сенинг ишинг битмади
Шайхи кабир Нажмиддин Кубро қуддиса сирриҳу тўғрисида маълумки, бир куни етмиш марта Азудуддавла ҳузурига мусулмонлар иши учун борган, лекин мақсадга эришмаган. Охирги келганда Азудуддавла деди:
– Эй шайх, қизиқ одам экансан, неча марта келдинг, ишинг битмади. Шунга қарамай яна келяпсан, аҳдингдан қайтмай!
Шайх деди:
– Эй подшоҳ, менинг ишим керагича битди, шунинг учунки, менинг ниятим бу ишда Худонинг розилигини олиш эди, биламанки, Аллоҳ таоло менинг бу келиб кетишимдан хурсанд бўлган. Аммо сенинг ишинг битмади, чунки бир мусулмоннинг ҳожатини чиқаришга ҳаракат қилмадинг ва бир муҳтож одамни ноумид қилдинг. Билмадингки, аҳли давлат одам бир муҳтожнинг ишини битирмаса, унинг иши ҳам ҳеч қачон битмайди.
Азудуддавла бу сўздан таъсирланиб, ғоят афсусланиб, шайх илтимос қилган барча ишларни бажарди.