2019 йилда Туркиядан 780 дан ортиқ террорчи депортация қилинди
Туркия ички ишлар вазири Сулаймон Сойли баёнот беришича, 2019 йил давомида мамлакатдан 780 нафардан ортиқ террорчи депортация қилинди.
“CNN Turk”ка берган интервьюсида Сойли “Террорчилар келиб чиқишига кўра давлатларга қайтариб юборилди”, деб таъкидлаган. Эслатиб ўтамиз, ҳозирги пайтда Туркия қамоқхоналарида террорчи гуруҳларнинг 1 минг 200 дан ортиқ аъзоси сақланмоқда. Уларнинг барчаси депортация қилинишни кутмоқда.