Саломатлик

Эски йўталга даво

Чоп этилди Yanvar 3, 2020 Эски йўталга давоda fikr bildirishni o'chirish

Грипп ва шамоллашга қарши курашишда кўпчилик саримсоқдан фойдаланади. Сабаби, унда аллицин бирикмаси бўлиб, антибактериал ва замбуруғларга қарши курашиш хусусиятига эга.

«Тиб қонунлари» китобида келтирилишича, саримсоқни қайнатилгани ва қовурилгани тиш оғриғини босади. Овозни ва томоқни тозалайди. Эски йўталларга ва совуқдан бўлган кўкрак оғриқларига фойда қилади.

Соч тўкилишидан азият чекаётганларга ҳам саримсоқдан малҳам тайёрлаш ёки  уч ой давомида саримсоқли шампунь билан ювиш тавсия этилади.

Саримсоқ жинсий қувватни оширади. Яъни, эркак қонидаги тестостерон гормонини оширишга хизмат қилади.

Унинг яна бир хусусияти гижжани чиқаришдир. Айниқса, болалар учун жуда фойдали.

Бир пиёла сутга бир чойқошиқ майдаланган саримсоқ солиб қайнатилади. Ва наҳорга уч кун ичилади. Буни бир неча бор такрорлаш мумкин.

Oila Davrasida