“Дармон-дори” салати
Керакли масаллиқлар:
1. Лавлаги – 0,5 кг.
2. Саримсок пиёз – 3-4 донача
3. Ёнғоқ – 5-6 дона
4. Майонез – 200 гр.
Тайёрланиши: Қайнатилган лавлаги қирғичнинг йирик тишидан чиқарилади.
Ёнғоқ ва саримсоқ пиёз эзилади, ёки майда тўғралади. Тайёр массага майонез қўшилади.
Ёнғоқ ёки саримсоқ пиёзни хушламайдиганлар уни қўшмаса ҳам бўлади.