Ўзбекистон янгиликлари

Ваъдасини бажармаган масъуллар рўйхати тузилди

Чоп этилди Yanvar 4, 2020 Ваъдасини бажармаган масъуллар рўйхати тузилдиda fikr bildirishni o'chirish

2019 йилда бир нечта мутасаддилар берган ваъдасини бажармади. Қуйида бажарилмаган ваъдалар рўйхатини ҳавола этамиз.

1.Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси раҳбари Анвар Жўраев ягона транспорт картасини жорий этишни ваъда қилган эди. Мутасадди карталарнинг нархи 30 минг сўм бўлишини ва 2020 йил 1 январдан амалиётга киритилиши айтганди.

2. Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов Тошкент метрополитенининг иккита бекати 2019 йил охиригача ишга тушишини айтган эди.

3. “Ўзавтосаноат” раҳбари Шавкат Умирзоқов 2019 йилда автомобиллар нархини туширишни ваъда қилган эди.

4. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов абонент бошқа мобиль операторига ўтганда рақамини сақлаб қолиш тартибини жорий этишни ваъда қилган эди.

5. “Тошшаҳартрансхизмат” компанияси раҳбари Моҳир Валиев томонидан 2019 йилнинг оҳиригача барча автобусларда видеокамералар жорий қилиниши айтилган эди.

6. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбари Комил Алламжонов журналистлар учун ягона ID карталарни жорий этишни ваъда қилган эди.

Таъкидлаш жоиз, ушбу ваъдаларнинг барчаси 2019 йил охиригача амалга оширилиши керак эди.