Ўзбекистон янгиликлари

Тахтақорача довони вақтинча ёпилди

Чоп этилди Yanvar 5, 2020 Тахтақорача довони вақтинча ёпилдиda fikr bildirishni o'chirish

2019 йилнинг 4 январь куни кучли қор ёғиши ва кўриш имкониятларининг кескин пасайганлиги сабабли «Олмаота–Бишкек–Термиз» М39 халқаро автомагистралининг Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи «Тахтақорача» (Китоб) довонидан ўтган қисмларида автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилди.

Бу ҳақда Автомобиль йўллари қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.

Шу боисдан, автомобиль йўлининг мазкур довондан ўтган қисмларида ҳаракат хавфсизлиги таъминлангунга қадар автотранспорт воситалари эгаларига А-378 «Самарқанд–Ғузор» автомобиль йўли орқали ҳаракатланиши тавсия қилинади.