Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дуолари сабабли нима сотса ҳам, албатта фойда кўрар эди
Бу мўъжизанинг гувоҳи Урва ибн Абу Жаъд Мозиний (розияллоҳу анҳу)дир. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) унга қўй сотиб олиш учун бир динор берадилар. Бу пулга иккита қўй сотиб олиб, биттасини бир динорга сотади. Қўйни ва бир динорни Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га келтириб беради. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) унга: “Аллоҳ таоло сенинг қўлингдаги тижоратингга барака берсин”, деб дуо қиладилар.
Бошқа ривоятда: “Унинг ҳақига савдосига барака сўраб дуо қилдилар. Агар Урва ибн Абу Жаъд тупроқни сотса ҳам ундан фойда кўрар эди”, – дейилади.

Усмонхон АЛИМОВнинг
“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мўъжизалари” китобидан