Хом гапга пишиқ жавоб: Барибир ишончли одамга ўхшайсиз
Бир куни Бернард Шоу от миниб сайрга чиқади. Бир оз айлангач, йўлида учраган одамга мурожаат қилади:
– Биродар, шу отни жиловидан ушлаб турсангиз, мен бирров почтахонага кириб чиқаман.
– Эй, нималар деяпсиз, жаноб, мен ахир парламент аъзосиман!
– Аммо кўринишингиздан ҳалол, виждонли одамга ўхшаяпсиз, Майли, таваккал, мен сизга ишонаман.