Сомалиланд – тан олинмаган ва жуда хавфли давлат
Мамлакатга Сомалиланд номининг берилиши – Сомали давлати билан боғлиқ. Бир вақтлар ушбу ҳудуд Англия мустамлакасига тегишли эди, унинг ёнида яна бир колония – Италия ҳам мавжуд бўлган. Мустақилликка эришилгандан сўнг, халқлар бирлашишга қарор қилиб, Сомали давлатини яратганлар. Бироқ Британияга тегишли бўлган собиқ ҳудудда истиқомат қилувчи аҳолининг бир қисми диктатура бошқарувига қарши норозилик намойишларини ўтказишга қарор қилган, дейди “xabardor.uz”.
Бундай ҳаракатлар қуролли тўқнашувларга сабаб бўлиб, уруш бошланганидан сўнг, Сомалиланд давлати пайдо бўлган. У ўз сайловлари, армияси, политсияси, тиббий хизмати ва ўз пулига эга бўлган. Аммо уни ҳеч бир давлат тан олмаган.
Бугунги кунда қумдаги танк вайронагарчиликларини кўриш сомалиландияликлар учун табиий ҳолат. Мамлакатда фуқаролар сонидан ҳам кўпроқ миқдорда қурол тўпланган. Одамлари етарли сув таъминотига эга эмас ва ўта қашшоқликда яшайди.
Сайёҳлар учун мамлакатга қуролли кузатувсиз ташриф буюриш тавсия этилмайди. Агар кимдир бундай сайёҳлик саргузаштига қарор қилса, унга камида иккита пулемётчи тайинланади. Аммо бу тўлиқ хавфсизликни кафолатлай олмайди. Дунёнинг энг хавфли мамлакати ҳисобланган замонавий Сомалиланддаги муҳит шундай ва диққатга сазовор жойлар ҳам деярли йўқ.