Творогли пирог
Зарур масаллиқлар (хамири учун): 2 стакан ун, ярим стакан шакар, 100 грамм маргарин, 1 чойқошиқ қабартма (разрихлитель). Творогли начинкаси учун: 400 грамм творог, 1 стакан сметана, 3 та тухум, ярим стакан шакар.
Тайёрланиши: хона ҳароратида юмшаган маргарин шакар билан санчқи ёрдамида аралаштирилади. Сўнг қабартма солинган унга қўшилиб, уқаланади ва унли ушоқчалар ҳосил бўлади.
Творог ҳам санчқи билан эзилади ҳамда сметана, тухум сариғи ва шакар қўшилади. Барчаси аралаштирилади. Тухум оқи алоҳида идишда миксерда кўпиртирилиб, творогли массага солинади ва яна аралаштирилади.
Листга хамирнинг 2/3 қисми сепилади. Устидан творогли масаллиқ текис ёйилади. Сўнг хамирнинг қолгани сепилади.
Пирог 180 даражагача қиздирилган газ печида 25-30 дақиқа давомида пиширилади.