Инсоният қаршисидаги тўртта хавф маълум қилинди
Мен – XXI аср тараққиёти ва имкониятлари учун тўсқинлик қилаётган тўртта хавфни кўряпман“, — деди Гутерреш БМТ Бош Ассамблеясида сўзга чиқиб.
Бош котибнинг айтишича, биринчи хавф “геостратегик кескинликнинг ошиб кетишидир“. – Вайронкорлик келтираётган можаролар кенг миқёсда одамларнинг азоб чекишига сабаб бўлмоқда, дунёга ядровий таҳдид кучаётгани кузатилмоқда.
Иккинчи хавф сифатида Бош котиб атроф муҳит инқирозни келтирди. Гутерреш барчанинг эътиборини дунёда ўртача ҳароратнинг кўтарилиб бораётганига қаратди. Бу жониворларнинг миллионлаб турлари йўқолиб кетиш хавфи остида қолишига сабаб бўлмоқда, деди у.
Гутеррешнинг таъкидлашича “глобал ишончсизликнинг ортиб бораётгани “ учинчи хавф саналади. Унинг айтишича, дунёда сиёсий муассасалар ўртасида ишонч камайиб бормоқда, ҳар уч одамнинг иккитаси тенгсизлик кучайиб бораётган мамлакатларда яшамоқда, кўпчилик глобализациянинг фойдасига шубҳа билан қарамоқда.
БМТ Бош котибининг таъкидлаган тўртинчи хавф “рақамли дунёнинг қоронғу томони” экани айтилди. –Янги технологиялар жиноятчилик, инсонлар орасида нафратни ошириш, ёлғон маълумотларни тарқатиш ва инсонларни эксплуатация қилиш учун фойдаланилмоқда, деди у.