Хом гапга пишиқ жавоб: “Мен ҳар доим йўл берганман”
Гёте Веймар шаҳридаги истироҳат боғида сайр қилиб юрган эди, рўпарасидан бир танқидчи чиқиб қолади. Улар бир-бирини ёқтиришмасди. Қарши томондан келаётган танқидчи такаббурлик билан деди:
– Мен аҳмоқларга йўл бермайман!
– Мен ҳамиша аҳмоқларга йўл берганман! – деди буюк Гёте кулимсираб ва секин йўлнинг четига чиқди.