Дунё янгиликлари

АҚШнинг Ироқдаги элчихонасига учта ракета урилди

Чоп этилди Yanvar 27, 2020 АҚШнинг Ироқдаги элчихонасига учта ракета урилдиda fikr bildirishni o'chirish

АҚШнинг хавфсизлик даражаси юқори бўлган «яшил ҳудуд»да жойлашган Ироқдаги элчихонасига учта ракета келиб урилди. Бу ҳақда, хавфчсизик хизматига асосланиб, Agence France-Presse агентлиги хабар берди. Ракеталардан бири элчихона ҳудудидаги ресторанга келиб урилган.

Агентлик маълумотларига кўра, жами бешта ракета учирилган. AFP’нинг хабар беришича, ҳодиса оқибатида бир киши жабрланган; «Ал-Сумария» телеканали эса тўрт киши тан жароҳати олгани ҳақида ёзмоқда. Телеканал манбасининг қўшимча қилишича, элчихона ходимлари вертолётларда эвакуация қилинмоқда.

Ироқ бош вазири Одил Абдул Маҳдий ракета зарбаларини қоралаб, буни «тажовуз» деб атади. Бош вазир баёнотида қайд этилишича, у «Америка элчихонасига зарба берганларни излаб топишм ва жазолаш ҳақида кўрсатма берган».

АҚШ Давлат департаменти эса Ироқни Америка дипломатик объектларни муҳофаза қилиш бўйича мажбуриятларини бажаришга чақирган. Департамент вакилининг қайд этишича, 2019 йил сентябридан бери «Ироқда Эрон томонидан ва Эрон қўллаб-қувватлайдиган тузилмалар томонидан» АҚШ ҳарбийлари ва дипломатларига 14 та ҳужум уюштирилган.

Бу Ироқдаги «яшил ҳудуд»га биринчи марта ракета зарбаси берилиши эмас. 21 ва 26 январь кунлари ҳам АҚШ элчихонасига яқинига ракеталар қулаган эди. Бунгача эса Америка қўшинлари жойлашган Ироқдаги Балад базасига еттита миномёт снарядлари келиб тушган, оқибатда тўрт нафар ироқлари аскар тан жароҳати олганди.

Қайд этиш жоиз, Ироқдаги вазият Бағдодда эронлик генерал Қосим Сулаймоний АҚШ президенти Дональд Трамп топшириғига асосан ўлдирилганидан сўнг кескинлашган эди.