Дунё янгиликлари

Коронавирус Францияга ҳам етиб борди

Чоп этилди Yanvar 27, 2020 Коронавирус Францияга ҳам етиб бордиda fikr bildirishni o'chirish

Франция 24 январь куни мамлакатдаги уч кишида коронавирус борлигини тасдиқлади. Уларнинг иккитаси Парижда, бошқа бири Бордодаги касалхонага ётқизилди.

Париждаги икки бемор хитойлик эр-хотин бўлиб, бу жуфтлик 18 январь куни Францияга келган. Аммо улар 19 ва 23 январгача бўлган муддатда ўзларидаги вирус симптомларни кўрсатишмаган.

Бордодаги учинчи бемор-Француз вино саноатида ишлайдиган 48 ёшли хитойлик эркак, Вухандан Голландияга самолётда учиб келиб, у ердан Францияга кирди, дея хабар беради Бордо SOS Medecins тиббий хизмати.

Бир неча давлатларнинг аэропортлари Хитойдан келган йўловчилар ҳароратини текшириш учун скайнерлардан фойдаланмоқда, аммо Франция ҳозирча буни амалга оширмаяпти.

Хитойдан парвоз қилаётган йўловчиларнинг айтишича, Францияга киришда улар ҳеч қандай назоратдан ўтмаяптилар.

Вирус аниқлангандан сўнг, Париж аҳолиси юз ниқобларини сотиб олишга шошилишди. Бир нечта дорихоналарда ниқоблар сотилиб тугатилди.

«Бугун эрталабдан бери шундай бўлди, баъзи одамлар жазавага тушган», деди Париждаги дорихонада ишловчи ходим.

Маълумот учун, ҳозиргача Хитойда вирусдан 41 киши вафот этди ва глобал миқёсда 1400 дан ошиқ одам ушбу касалликни юқтириб олган.