Ҳалокатга учраган Украина самолётининг қора қутиси Эронда тадқиқ этилади
Эрон йўллар ва шаҳар тараққиёти вазирлиги Теҳрон яқинида ҳалокатга учраган украин самолётининг қора қутисидаги ёзувларни тадқиқ этиш билан шуғулланади ва у Киевга юборилмайди.
Мажлис депутати Фаражулла Ражабий шу ҳақда маълумот берди, дейилади life.ru хабарида.
“Украина лайнери қора қутиси Эронда қолади, у мамлакат ҳудудида ўқилади”, деди Ражабий.
Аввалроқ, қора қути Киев ёки Парижга юборилиши мумкинлиги айтилганди.