Мақолалар

Шаҳодат – буюк мақом

Чоп этилди Yanvar 28, 2020 Шаҳодат – буюк мақомda fikr bildirishni o'chirish

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Бир куни Набий солаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларига айтдилар: «”Ораларингизда кимларни шаҳид деб ҳисоблайсиз?” дедилар. Саҳобалар: “Ким Аллоҳ йўлида ўлдирилса, у шаҳиддир”, дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Унда умматим орасида шаҳидлар кам бўлиб қолади-ку”, дедилар ва: “Аллоҳ йўлида ўлдирилган шаҳиддир, Аллоҳ йўлида юрган киши тўшагида вафот эса, шаҳиддир, қорин оғриғидан вафот этган киши шаҳиддир, бирор нарса чақиб ўлдирган киши шаҳиддир, чўкиб ўлган киши шаҳиддир, йиртқич ҳайвон чангалида жон берган киши шаҳиддир, уловидан йиқилиб ўлган киши шаҳиддир, бирор нарсанинг остида қолиб кетган киши шаҳиддир, зотилжам билан касалланиб ўлган киши шаҳиддир, туғаётиб вафот этган аёлнинг боласи уни киндиги билан тортиб жаннатга олиб киради”, дедилар» (Имом Табароний ривояти)

Шу ҳадиси шариф тақозасига кўра, тупроқ остида қолганларнинг мақомлари ҳам шаҳидлик бўлишини чин юракдан умид қиламиз.

Қуръони каримда: “…Эй Раббимиз! Ўзинг бизларни ва биздан илгари имон билан ўтганларни мағфират этгин…” (Ҳашр, 10), дея мўмин киши марҳумлар ҳаққига хайрли дуо қилишга буюрилади.

Усмонхон АЛИМОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий

«Ислом нури» газетасининг 2019 йил, 24-сонидан