Дунё янгиликлари

Туркиядаги вайроналар орасидан чиққан онахон

Чоп этилди Yanvar 29, 2020 Туркиядаги вайроналар орасидан чиққан онахонda fikr bildirishni o'chirish

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Маълумки, жорий йилнинг 24-январь куни Туркияда кучли зилзила содир бўлган эди. Ушбу зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони биз мўмин мусулмонларни қайғуга солса, шундай оғир вазиятда баъзи муслима онахонларимиз томонидан Аллоҳ таолонинг буйруқларини матонат билан бажаришлари кўз ёшларимизга сабаб бўлди.

Азоб-уқубатлар бизнинг иймонимиз ва ахлоқимиз синовидир. Бугунги кунимизда бундай имтиҳонлар ҳақида тез унутиб қўямиз ёки камтарлик қилиш ўрнига, Аллоҳ таолонинг ғазабига дучор бўламиз.

Азиз ўқувчи, сиз билан зилзила оқибатида содир бўлган ибратли бир воқеани баҳам кўрмоқчимиз. Воқеа қисқа бўлсада Аллоҳга бўлган чинакам ишонч, гўзаллик ва самимийликни ҳис қилишингиз мумкин.

Бу — туркиялик муслима онахон барча мусулмонларга ўрнакдир. Энг оғир шароитда ҳам Аллоҳ таолонинг амрини унутмаган ва жуда кўп бахтсизликларни бошдан кечирган мўмина аёлдир. У Роббисининг розилиги учун курашди.

Бу чиройли ахлоқдир. Бу Яратганга чексиз ишончдир. Бу пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга фидокорона севги …

Бу иймоннинг ажойиб намунасидир.

Islom.uz