Дунё янгиликлари

Сулаймоний ўлими “режиссёри” Афғонистондаги қула(тил)ган самолётда бўлган

Чоп этилди Yanvar 29, 2020 Сулаймоний ўлими “режиссёри” Афғонистондаги қула(тил)ган самолётда бўлганda fikr bildirishni o'chirish

Афғонистоннинг Ғазни вилоятида америкаликларнинг ҳарбий самолёти қулаши натижасида Марказий разведка бошқармаси (МРБ)нинг ходими Майкл Д’Андреа ҳалок бўлди.

У АҚШнинг Яқин Шарқдаги қатор операциялари, жумладан Эрон Ислом Инқилоби муҳофизлари корпуси “Қудс” бўлинмаси қўмондони Қосим Сулаймонийнинг йўқ қилинишига доир операцияларга раҳбарлик қилган. Бу ҳақда Россия разведкасидаги манбаларига таяниб, Меҳр агентлиги хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, Д’Андреа қулаб тушган самолёт бортида бўлган.
Мудофаа вазирлиги бортда қанча одам бўлганлигини ва ҳалок бўлганлар бор ёки йўқлигини очиқламади”, – деб ёзади The Wall Street Journal нашри.

Шу нарса маълумки, ҳозирда ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Афғонистондаги Америка қуролли кучлари раҳбари Сонни Леггеттанинг айтишича, тергов якунида ҳарбийлар бу борада қўшимча маълумот беришади.

27 январ куни Bombardier-11 самолёти Толибон назорати остидаги ҳудудда уриб туширилган. Фожеа АҚШ ҳарбий базасидан 10 километр узоқликда рўй берган. Толибон бутун жавобгарликни ўз зиммасига олди.

3 январ куни АҚШ ҳарбий ҳаво кучларининг Бағдод аэропортига қилган ҳужуми натижасида Эронда нуфузи жиҳатидан иккинчи шахс – Эрон Ислом Инқилоби муҳофизлари корпуси “Қудс” бўлинмаси қўмондони Қосим Сулаймоний ўлдирилган эди ва бунинг ортидан Яқин Шарқ жаҳон ҳамжамияти диққат марказида турган эди.

8 январ куни Эрон Ислом Инқилоби муҳофизлари корпуси Сулаймоний ўлимига жавобан АҚШнинг Ироқдаги иккита базасига ракета ҳужумлари уюштирган эди.