Дунё янгиликлари

Фаластин Осло шартномасидан чиқди

Чоп этилди Yanvar 31, 2020 Фаластин Осло шартномасидан чиқдиda fikr bildirishni o'chirish

Фаластин 1993 йилда Исроил билан тузилган Осло шартномасини бекор қилди, дея хабар бермоқда “Ал-Жазира”.

Фаластин томони Исроил АҚШ президенти Дональд Трампнинг “тинчлик режаси”ни бир томонлама қўллаб-қувватлагани сабабли бундан буён Осло шатномасига амал қилишни истамаслигини билдирган.

Осло шарномаси доирасидаги музокаралар Фаластин ва Исроилнинг юқори мартабали вакиллари ўртасидаги илк юзма-юз музокаралар бўлган эди. Шартнома икки ўртадаги низони ҳал этишга қаратилган бўлиб, хусусан, Ғазо сектори ва Ғарбий соҳилдан Исроил кучларининг олиб чиқилиши ҳамда бу ерларда маҳаллий ўз-ўзини бошқариш тизимини жорий этиш кўзда тутилган эди.