Дунё янгиликлари

Олимлар улкан иқлимий «бомба» топди

Чоп этилди Yanvar 31, 2020 Олимлар улкан иқлимий «бомба» топдиda fikr bildirishni o'chirish

Германиядаги Макс Планка жамияти Кимё институтининг олимлари иссиқхона газларини тарқатаётган жуда улкан иқлимий «бомба»ни пайқаб қолишди. Қизил денгиз тубидан кўтарилаётган углеводородлар катта миқдорда қазиб олинган ёқилғи экспорт қиладиган давлатларнинг тезлигида атмософерани заҳарламоқда. Бу ҳақда Science Alert нашри хабар қилди.

Тадқиқотчилар Қизил денгиз шимолий қисмидаги пропан ва этан газларининг ҳаво таркибидаги мавжудлик даражаси аниқланган ва кутилган ҳудудий антропоген чиқиндилардан 40 бараварга кучлироқ бўлган. Мутахассислар иссиқхона газларининг турли манбаларида, жумладан, транспорт, қишлоқ хўжалиги, биомассанинг сиқилиши ва углеводородлардан электр энергияси ишлаб чиқилиши юзасидан қўшимча текширувлар ўтказган.

Пропан ва этан денгиз тубидаги табиий нефть ва газ захираларидан сизиб чиқаётгани маълум бўлди. Улар ҳаво бўшлиғига тушгач, бошқа бир иссиқхона гази – кемалардан чиқариб ташланаётган азот оксиди билан аралашади. Оқибатда инсон соғлиғи учун ниҳоятда зарарли кимёвий бирикма пайдо бўлади.

Газ сизиб чиқиш даражаси БАА ёки Кувайт давлатларида нефть чиқиндисининг чиқиш даражасига мутаносиб келади. Олимлар келажакда денгиз кемалари трафигининг ортиши ҳавонинг янада ифлосланишига олиб келишини тахмин қилмоқда.