Мақолалар

Ҳамма севинди-ю…

Чоп этилди Fevral 4, 2020 Ҳамма севинди-ю…da fikr bildirishni o'chirish

Абдуллоҳ ибн Муборак Марвда ёшларга таълим берарди. Унинг бир ўқувчиси қўполлиги ва телба-тескари саволлари билан нафақат устозига, балки бошқа ўқувчиларга ҳам азият етказарди. Кунларнинг бирида ўша ўқувчи оиласи билан бошқа шаҳарга кўчиб кетди. Бундан ҳамма хурсанд бўлди, лекин Абдуллоҳ ибн Муборак севинмади. Ҳамма ундан:

– Ўша бадфеълдан қутулганимизга нега қувонмаяпсиз? – деб сўрашди.

Абдуллоҳ ибн Муборак жавоб берди:

– Мен ўша хулқи ёмон талаба даргоҳимиздан табиатини тузатмасдан кетганига хафаман. Биз унга аҳмоқона характеридан қутулишига ёрдам бера олмадик. Демак, биз ўзимизнинг вазифамизни яхши бажара олмадик. Мен ана шу қийнаяпди.

Дамин ЖУМАҚУЛ тайёрлади

“Ислом нури” газетасининг 2020 йил 1-сонидан