Россия Дональд Трампнинг “аср битими“ келишувини қоралайди
“АҚШ Президенти Дональд Трампнинг фаластин-исроил зиддиятини бартараф этиш бўйича режасига қатор араб давлатларининг норози муносабати ва унинг БМТ хавфсизлик кенгашининг қатор қарорларига зид келиши мазкур ташаббуснинг ҳаётийлигига шубҳа уйғотади”, дейилади Кремлнинг баёнотида.
“Интерфакс” хабарига кўра, Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков: “Бу режадаги айрим бандларнинг хавфсизлик кенгаши қарорларига зид эканини кўриш учун ортиқча синчковлик шарт эмас”, деб таъкидлаган.