Учувчилар коронавирус сабабли Хитойга учишдан бош тортмоқда. Шу боис 171 кишини эвакуация қилиб бўлмаяпти
“Biman Bangladesh Airlines” авиакомпанияси учувчилари Бангладеш фуқароларини коронавирус инфекцияси марказидан эвакуация қилиш учун Хитойга учишдан бош тортмоқда. Бу ҳақда Бангладеш ташқи ишлар вазири Абдул Момен сўзларига таяниб CNA хабар тарқатди.
Моменнинг айтишича, авиакомпания Бангладеш фуқароларининг Хитойдан эвакуациясини таъминлай олмайди. Чунки бирорта учувчи ва экипаж бундай рейсларни амалга оширишга рози эмас.
Бангладешликларни эвакуация қилиш учун Хитойга бориб келган экипаж аъзолари ҳам қайта Хитойга учишни рад этишмоқда.
Вазирнинг сўзларига кўра расмийлар ҳозирда хитойлик мутахассисларни ёллашга ҳаракат қилмоқда.
Ўтган ҳафта Бангладеш ҳукумати Ухандан 312 кишини, асосан, талабаларни эвакуация қилган эди. Бироқ, мазкур шаҳарда яна 171 Бангладеш фуқароси бор.