Мусулмонлар коронавирусга энг тез ташхис қўйиш усулини топдилар
Туркияда икки соат ичида инсоннинг коронавирус 2019-nCoV га чалинган ёки чалинмаганини аниқлаш мумкин бўлган тест ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазири Фахриддин Хожа хабар берди.
Вазирнинг Haberturk телеканалига берган интервьюсида турк олимлари ишлаб чиққан тест касалликни амалдаги тестлардан кўра тўрт баробар тез аниқлайди. Шунингдек, вазир янги экспресс-тестнинг мамлакатдаги соғлиқни сақлаш муассасаларида қўлланилаётганини ҳам хабар қилган.