Ўн учинчи васият
عن معاذ بن جبل ، قال : يا رسول الله أوصني قال : «اعبد الله كأنك تراه ، وعد نفسك في الموتى… وإن شئت أنبأتك بما هو أملك بك من هذا كله» …وأشار إلى لسانه (مسند الشاشي).
عن ابي هريرة قال : قال رسول الله صلى الله عليه و سلم: من يأخذ عني هؤلاء الكلمات فيعمل بهن أو يعلم من يعمل بهن ؟ فقال أبو هريرة فقلت: أنا يا رسول الله فأخذ بيدي فعد خمسا وقال اتق المحارم تكن أعبد الناس وارض بما قسم الله لك تكن أغنى الناس وأحسن إلى جارك تكن مؤمنا وأحب للناس ما تحب لنفسك تكن مسلما ولا تكثر الضحك فإن كثرة الضحك تميت القلب. (رواه الترمذي).
Муоз ибн Жабал (розияллоҳу анҳу)нинг бундай деганлари ривоят қилинади: «Мен, “Ё Аллоҳнинг Расули, менга насиҳат қилсангиз”, деган эдим, у зот: “Аллоҳни кўриб турибман деб ибодат қил, ўзингни ўлганлар қаторида сана. Агар истасанг, буларнинг барчасидан кўра сенга фойдалироқ нарсани айтаман”, деб муборак тилларига ишора қилдилар».
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким мендан қуйидаги сўзларни олиб, унга амал қилади ёки билиб олиб, амал қиладиган кишига ўргатади?!” дедилар. Абу Ҳурайра айтади: “Шунда мен, ё Расулуллоҳ, мен оламан, дедим. У зот қуйидаги беш нарсани санадилар: ҳаромдан сақлан, одамларнинг энг обиди бўласан. Аллоҳ сенга тақсимлаганига рози бўл, одамларнинг энг бойи бўласан. Қўшнингга яхшилик қил, ҳақиқий мўмин бўласан. Ўзинг яхши кўрганни бошқаларга ҳам раво кўр, чин мусулмон бўласан. Кўп кулма, кўп кулиш қалбни ўлдиради”.

Усмонхон АЛИМОВнинг
“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг муборак васиятлари” китобидан (2-жилд)
Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган.
Нашриётдан харид нархи 26 000 сўм