Қуроллар назорати бўйича АҚШ-Россия музокаралари ижобий якунланди
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва АҚШ давлат котиби Майк Помпео қуроллар назорати бўйича музокара ўтказди.
Россиялик вазирнинг айтишича, музокараларда қурол назорати бўйича Хавфсизлик кенгаши аъзолари масъулияти ҳам муҳокама қилинган. Лавров, айниқса, АҚШнинг мазкур масалага ёндашувида ижобий жиҳат сезилганини таъкидлади.
Аввалроқ, Россия раҳбари матбуот котиби Дмитрий Песков Россия АҚШга қурол назорати бўйича музокара ўтказишни аллақачон таклиф қилгани, бу амалга ошса қониқарли иш бўлишини айтганди.