Ватикан ислом молиясини эътироф этди
“Ислом молияси” каналидаги мақолада айтилишича, Ватикан “жаҳон иқтисодий инқирози шароитида ўз мижозлари ишончини тиклаш учун” ислом молиясига синчковлик билан назар солиш борасидаги баёнот билан чиқди. Ҳа, сиз тўғри ўқидингиз, Ватикан ислом молияси тамойиллари ҳикматини эътироф этди (қуйидаги ҳаволаларга қаранг).
Ватиканнинг расмий газетаси L’Osservatore Romano қуйидагича баён этади: “Ислом молияси асосидаги ахлоқ тамойиллари банкларни ўз мижозларига, ҳамда ҳар бир молиявий маҳсулот ва хизматнинг асл (тўғри) моҳиятига яқинлаштиришга хизмат қилади”.
2010 йилда Халқаро валюта жамғармаси томонидан ўтказилган тадқиқот жаҳон инқирози ислом банкларига ҳам таъсир қилганини, бироқ улар мураккаб молиявий шароитларда анъанавий молия муассасаларидан сезиларли даражада ўзгача, яъни бирмунча барқарор тутганлигини кўрсатди.