Европа Россия билан муносабатларни яхшилаш учун аниқ саъй-ҳаракатларни амалга ошириши керак
Россия ва Европа мамлакатлари ўртасидаги мулоқот НАТО ва Евроиттифоқ Москвага нисбатан муносабатини ўзгартирганидан кейингина жонланиши мумкин.
Россия ташқи ишлар маҳкамаси раҳбари ўринбосари Александр Глушко Мюнхен хавфсизлик конференциясида шундай фикрни айтди.
Унинг сўзларига кўра, эндиликда Европа Россия билан муносабатларни яхшилаш учун аниқ саъй-ҳаракатларни амалга ошириши ва ўзаро мулоқотга нисбатан тизимли ёндашувини ўзгартириши лозим.