Дунё янгиликлари

Қозоғистон – Хитой чегара ҳудудида автобуслар қатнови давом этмоқдами?

Чоп этилди Fevral 21, 2020 Қозоғистон – Хитой чегара ҳудудида автобуслар қатнови давом этмоқдами?da fikr bildirishni o'chirish

Шарқий Қозоғистоннинг Хитой билан чегарасида жойлашган Саритерек қишлоғи аҳолиси Хитойдан келганларни коронавирус бўйича карантин мақсадида маҳаллий шифохоналарга жойлаштирилишига қарши намойишга чиқди.
Намойишчиларнинг таъкидлашича, ҳукумат томонидан билдирилган баёнотга кўра Хитой билан транспорт қатнови тўхтатилганига қарамасдан чегара ҳудудида автобуслар қатнови давом этмоқда.
Ҳукумат расмийлари Хитойдан вирусга чалинган беморларни олиб келиниши борасидаги хабарларни “миш-миш” дея атаётган бир вақтда маҳаллий шифохоналарда Хитойдан келганлар учун жойлар тайёрланмоқда, дейилади маҳаллий ахборот воситалари хабарида.