Дунё янгиликлари

Японлар оғриқни ҳам сезадиган робот-бола ясашди

Чоп этилди Fevral 25, 2020 Японлар оғриқни ҳам сезадиган робот-бола ясашдиda fikr bildirishni o'chirish

Тиниб-тинчимаган японлар бу сафар оғриқ ҳис қила оладиган робот-болани ихтиро қилишди. Осаки университети олимлари аввалига атрофдаги енгил тегинишни, босимни ҳам ҳис қиладиган синтетик тери ихтиро қилишди. Терининг бутун юзаси сезгир датчиклар билан қопланган. Мана шундай сезгир теридаги оғриқни ҳис қилувчи нерв тизими робот боланинг юз ифодасига бириктирилди. Яъни инсон оғриқ ҳис қилганида, юзида қандай ифода пайдо бўлса, робот-бола юзида ҳам оғриқли ифодалар пайдо бўлади.

Ихтирочилар робот-болани Аффетто, деб аташди. Бу “болакай”нинг хомаки варианти 2011 йилда Осаки университетида илк марта намойиш қилинган эди. Бироқ у вақтда боланинг фақат бош қисми кўрсатилган. У кулишни, қовоғини уйиб олиши мумкин эди. Аммо кейинчалик бола бошига скелетдан иборат тана ҳам бириктирилди. Тана ҳам сунъий синтетик тери билан қопланган.

Олимларнинг фикрича, робот-болани яратишдан мақсади инсонлар билан янада чуқур мулоқот қила оладиган, реалликка яқин роботларни кўпайтириш. Бундай роботлар вақт ўтиб, одамлар билан мулоқот қила олиши, инсон нимани ҳис қилса, улар ҳам ўшани ҳис қила олиш қобилиятига эга бўлиши мумкин. Аффетто ҳам ана шу мақсадда яратилган робот-болакай экан.