Дунё янгиликлари

АҚШ бу йил қайси давлатларга қарши санкция жорий этиши маълум бўлди

Чоп этилди Fevral 27, 2020 АҚШ бу йил қайси давлатларга қарши санкция жорий этиши маълум бўлдиda fikr bildirishni o'chirish

АҚШ ҳукумати Эрон, КХДР ва Сурияга тарқатмаслик ҳақидаги қонун бўйича янги санкцияни жорий қилди.
Давлат котиби Майк Помпеонинг таъкидлашича, чекловлар рўйхатига 13 та хорижий ташкилотлар ва хусусий шахслар кирган. Улар Россия, Хитой, Ироқ ва Туркия ташкилотлари ҳамда фуқароларидир.
Дипломатнинг қўшимча қилишича, чеклов чоралари хитойлик ва туркиялик бешта компания ва фуқаросига қўлланилмоқда. Улар “Эроннинг ракета дастурини қўллаб-қувватлаганликда” айбланмоқда. Хитойлик яна бир фуқаронинг санкция рўйхатига тушишига эса, унинг Покистоннинг қуролланиш дастури учун бир йўла икки мақсадда ҳам ишлатса бўладиган маҳсулотларни етказиб берганлиги сабаб бўлди.
Эрон, КХДР ва Сурияга тарқатмаслик ҳақидаги қонуни ушбу давлатларга ядровий, кимёвий, бактериологик қуролларини ишлаб чиқишда қўл келадиган технологияларни бермасликни назарда тутади.