Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) сўлаклари билан шифо топди
Язид ибн Абу Убайд (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади:
Салама ибн Акваънинг болдирида қилич зарбидан қолган изни кўрдим. Ундан: “Буни қаердан орттирдинг?” деб сўрадим. У: «Хайбар жанги куни бир қилич зарби етди. Одамлар: “Салама жароҳатланди”, деб қолишди. Мен Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳузурларига бордим. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) у жойга уч марта суфладилар. Шундан сўнг бир соат ўтмасдан жароҳатим оғримайдиган даражада тузалиб кетди», деб жавоб берди[1].
[1] Саҳиҳ ҳадис. Имом Бухорий ривояти.

Усмонхон АЛИМОВнинг
“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мўъжизалари” китобидан
Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган