Товуқ ва ананасли салат
Керакли маҳсулотлар:
- Қаттиқ пишлоқ – 100 гр
- Пиширилган тухум – 3та
- Пиширилган лахм товуқ гўшти – 200 гр
- Консерваланган ананас – 1 бонка
- Ёнғоқ – ярим стакан
- Енгил майонез таъбга кўра
Тайёрланиши: Аввалдан пиширилган лахм товуқ гўштини кубик шаклида кесиб олинади. Ананас ва тухум ҳам шу шаклда тўғралади. Қирғичдан пишлоқ чиқарилиб, майонез билан аралаштирилади. Ёнғоқни майдалаб устдан сепиб юборилади.