Майкл Блумберг сайловолди пойгасини тарк этди
Майкл Блумберг 4 март куни АҚШ президентлиги учун курашдан воз кечганини эълон қилди.
У демократлар партиясидан номзодини кўрсатиш учун кураш олиб бораётган эди. Миллиардер бундан буён АҚШнинг собиқ вице-президенти Жо Байден номзодини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.
У демократлар партиясидан номзодини кўрсатиш учун кураш олиб бораётган эди. Миллиардер бундан буён АҚШнинг собиқ вице-президенти Жо Байден номзодини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.
Нью-Йорк шаҳри собиқ мэри Майкл Блумберг сайловолди ташвиқоти учун ҳозиргача жуда катта маблағ сарфлади. Аммо кўриниб турибдики, АҚШда ҳамма нарса ҳам пулга боғлиқ эмас. Шу куни Дональд Трамп унинг сайловолди ташвиқотига ишлатган пуллари ҳақида гапириб, “У 700 миллион долларини сувга оқизди, уни “сиёсий маслаҳатчилари” алдашди, деди.