Каъба зиёратчилар учун яна очилди
Жорий йилнинг 27 февралидан эътиборан Саудия Арабистони янги коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун қатор чекловлар жорий қилганди. Хусусан, ҳукумат мусулмонлар учун Умра зиёратини амалга ошириш ва Мадинада Набавий масжидини зиёрат қилишни вақтинча тўхтатиб қўйган эди.
Бу орада доим одамлар билан гавжум бўлган Макка шаҳридаги Масжид ал-Ҳарам масжиди, жумладан, Каъба атрофи тозалаш ва дорилаш ишлари сабаб бўш қолганди.
Саудия Арабистони подшоҳлиги Каъба яна зиёратчилар учун очилганини эълон қилди.