Жанубий Кореяда коронавирус тарқалиши секинлаша бошлади
Бу ҳақда Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Ин куни кеча бўлиб ўтган мажлисда маълум қилган.
“Covid – 2019” коронавирусига чалиниш ҳолатлари юқори чўққисига чиқиб бўлди, энди илк бор пасайиш кузатилмоқда ва биз ушбу натижани сақлаб қолишимиз керак”, – деган Президент.
“Аммо, ҳали қувонишга эрта. Чунки Тэгу шаҳри ва Кёнсан-Пукто вилоятида, шунингдек, Жанубий Кореянинг бошқа туманларида аҳолининг касалликни оммавий равишда юқтириши ҳамон учрамоқда. Буларнинг барчаси инфекция тарқалишини кучайтириб юбориши мумкин”, деган Жанубий Корея раҳбари.