Садри шаҳид
Ҳусомиддин Садри шаҳид Умар ибн Абдулазиз (1091–1142) усул ва фуруъ бўйича ҳанафий мазҳаби имомларидан, маъқул ва манқул бўйича ўз даврининг буюк олимларидан бўлиб, илмул хилоф ва мазҳаб муаммолари соҳасида катта салоҳиятли олим эди.
Ҳусомиддин фиқҳ илмини отаси Бурҳониддин Кабирдан ўзлаштириб, ижтиҳод соҳасида эришган муваффақиятлари билан даврининг тенгсиз алломасига айланди. Мовароуннаҳрда султон ва унинг атрофидагилар томонидан катта иззат-эҳтиромга сазовор бўлди. Имом 536/1142 йили Самарқандда юз берган Қатвон воқеасида шаҳид бўлди, жасади Бухорога келтирилиб дафн этилди.
Садри шаҳид фиқҳий назариялар бўйича Бурҳониддин Марғинонийнинг буюк устозларидан бири бўлган. Унинг «ал-Фатово ас-суғро» «ал-Фатово ал-кубро», Хассофнинг «Адабул қазо» китобига, шунингдек, «ал-Жомиус сағир» китобига ёзган шарҳлари машҳур.
Шайх Абдулазиз МАНСУР
“Ҳидоят” журналининг 2020 йил, 2-сонидан