Саломатлик

Бу муҳим! Коронавирусдан сақланиш учун ҳамма амал қилиши лозим бўлган тавсиялар

Чоп этилди Mart 16, 2020 Бу муҳим! Коронавирусдан сақланиш учун ҳамма амал қилиши лозим бўлган тавсияларda fikr bildirishni o'chirish

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги коронавирусдан сақланиш учун ҳар бир фуқаро амал қилиши керак тавсияларни эълон қилди:

Чет элга боришни режалаштиришда дунёдаги эпидемик вазият бўйича тўлиқ маълумотлардан хабардор бўлинг!

Зарурат бўлмаган тақдирда оммавий тадбирларда иштирок этишдан имкон қадар чекланинг!

Қўлларни тез-тез, яхшилаб совун билан ювинг ва спиртли дезинфекцияловчи воситалардан фойдаланинг!

Фарзандларингизнинг қўл ювишини доимий назоратга олинг!

Юз-кўзингизни тоза бўлмаган қўл билан ушламанг!

Уй ҳайвонларини боқишда, асрашда гигиена қоидаларига қатъий риоя қилинг!

Одамлар олдида йўталганингизда ёки аксирганингизда оғзингиз ва бурнингизни дастрўмол, салфетка ёки букилган тирсагингиз билан тўсинг!

Шамоллаш ёки грипп аломатлари бор одамлар билан яқин, юзма-юз мулоқот қилишдан чекланинг!

Овқатланишда яхшилаб пиширилган, асосан қайнатилган ва қовурилган таомлардан истеъмол қилинг, истеъмол қилинаётган гўшт ва сут маҳсулотларининг яхшилаб пишганлигига ишонч ҳосил қилинг!

Иситма, йўтал ва нафас қисиши ҳолатлари пайдо бўлганда дарҳол шифокорга мурожаат қилинг!

Энг асосийси — шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя қилинг!

Агарда сизда COVID-19 коронавируси ва у билан боғлиқ вазият юзасидан қўшимча савол туғилса, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг 71 276-49-66 телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

Aniq.uz