Дунё янгиликлари

Microsoft” асосчиси Билл Гейтс энди асосий вақтини хайрия фаолиятига қаратмоқчи

Чоп этилди Mart 16, 2020 Microsoft” асосчиси Билл Гейтс энди асосий вақтини хайрия фаолиятига қаратмоқчиda fikr bildirishni o'chirish

Шу боис Билл Гейтс​ компаниянинг директорлар кенгашини тарк этди, дейилади компания тарқатган хабарда.
Хабарда айтилишича, Билл Гейтс глобал миқёсда соғлиқни сақлаш, ривожланиш, таълим соҳасида хайрия ишларида ҳамда иқлим ўзгаришига қарши курашда фаол иштирок этиш учун кўпроқ вақт ажратишга қарор қилди.
“Microsoft” асосчиси бундан буён компаниянинг технологиялар бўйича бош директорига маслаҳатчи сифатида фаолиятини давом эттиради.
2014 йилда Билл Гейтс “Microsoft” директорлар кенгаши раҳбарлигидан кетган эди. Ўшанда у ўз ўрнини Жон Томпсонга бўшатиб берганди.
“Microsoft” компанияси 1975 йилда Билл Гейтс ва Пол Аллен томонидан ташкил этилган. Унинг бош қароргоҳи Вашингтон штатининг Редмонд шаҳрида жойлашган. Мазкур компания дастурий таъминотлар ишлаб чиқишга ихтисослашган бўлиб, хусусан Windows операцион тизимининг муаллифи ҳисобланади.

Forbes журналининг ёзишича, Билл Гейтснинг бойлиги 110,4 миллиард долларга баҳоланиб, у дунёдаги энг бадавлат кишиларнинг учинчиси ҳисобланади.