Ўқитувчининг қадрини тиклаймиз деб, қаддини букмаяпмиз…ми?
Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти Бувайда туманидаги 1-умумтаълим мактабида ишловчи ўқитувчиларнинг аудиоси тарқалди.
Ишга кириш учун қанча пул бергани билан боғлиқ ҳолатни эшитиб, табаррук маскандаги тамагирлик дилингизни хира қилади. Афсуски, таълимдаги бундай ҳолатлар барҳам топмаяпти, борган сари томир отяпти. Ишга кириш учун пул берган муаллимдан эртага нимани кутиш мумкин ахир?
Фарғона шаҳридаги 3 та умумтаълим мактабида рўй берган воқеада ҳам ҳеч ким ўқитувчини ҳимоя қилмади. Ўқувчига қўл кўтарган айбдор-да дедик. Ҳимоясиз қолган бу касб эгасининг дилидаги кечинмани эшитмадик ҳам…

Қишнинг қаҳратон кунларида совуққина хонада дарс ўтиб, яна қандайдир ҳужжатларни тайёрлаб ҳеч қачон нолимайдиган инсон – бу ўқитувчи.
Уйида чироқ бўлмаса-да кечалари билан эртага ўқувчиларининг олдида ҳижолат бўлмаслиги учун шам ёруғида ўтириб, мижжа қоқмаган зот – бу ўқитувчи.
Фарзандига меҳр бермасада, ўқувчилари келажаги учун қайғурган ҳам – ўқитувчи.

Унинг шарафли бурчи ҳақида баландпарвоз гаплар гапирамиз. Лекин у учун энг оддий шароитларни яратиб бера олмаймиз.
Бугун жамиятимизда ўқитувчининг нуфузини ошириш борасидаги ишларни кўриб турибмиз. Албатта, бу яхши. Аммо унинг қадрини кўтарамиз деб, унинг зиммасига оғирроқ юкни ташламадикми? Ҳали ҳам мактабларда қоғозбозлик тугагани йўқ. Тоифа оламан, деб ўнлаб ҳужжатларни тайёрлаётган муаллимларнинг кўзига бир боқинг. Ундаги оғриқни ҳис этинг.

Айниқса, тоифа олишдаги қаллобликларни учраётгани-чи… Фарғонанинг ўзида кўплаб сохта серфикатларнинг аниқланаётгани буни яққол кўрсатиб турибди.
Баъзи мактаблардаги шароитлар хусусида сўз юритиш оғир. Бугун ахборот технологиялари ҳақида бонг уриладию, алмисоқдан қолган компьютерлардан фойдаланаётган ҳолатлардан кўз юмилади. Интернетнику фақат орзу қилиш мумкин.

Азиз муаллим, устама ҳақ олиш учун бир талай ҳужжатларни тайёрлаб, чарчамадингизми?
Комиссияларни кузатавериб кузатавериб, толмадингизми?
Ўқувчингиз бугун дарсга келмади, яна бир ўқувчингиз эса кўчада жанжал қилибди. Репититорга кетиб қолган ўқувчидан ҳам хавотир оласиз. Ҳали бунинг учун жавоб беришингиз керак…

Таълимнинг сифатини ошириш учун ўзгаришни ўзидан бошлаган ўқитувчини миясида минг бир ташвиш бор. Оиласи учун, фарзандлари учун баъзида вақт топиш қийин. Яхшиям, мажбурий меҳнат каби айрим ишлардан қутулганингиз…
Азалдан устозларни юксак қадрлаймиз. Бугун бу борада бошланган саъй-ҳаракатлар дастлабки самарасини ҳам беряпти. Аммо ўқитувчининг касбий фаолиятидаги ортиқча юкламалардан холос этиш, хўжакўрсинга талаб этиладиган ҳужжатлардан воз кечиш кабиларда ҳали аниқ натижалар йўқ. Ахир унинг ҳам оиласи, фарзандлари бор. Асаббузарликлар, югур-югурлар ҳали ҳануз ўқитувчининг тинкасини қуритаётгани айни ҳақиқат. Хўш, шундай шароитда у ўзидан талаб этилаётган муҳим вазифаларга қачон вақт топади? Билимини қачон оширади, қачон қитоб ўқийди?

12 822
Маъсуджон Сулаймонов, ЎзА