Уйқудаги соҳибжамол қандай қилиб рўмол ўради?

Буюк Британиялик муслима Фавзия Гилоний-Уильямс машҳур эртакларни мусулмон китобхонлари дунёқарашига мослаштирмоқда. Ўрта мактабнинг бошланғич синфларида ўқитувчилик қилаётган Фавзия хоним мусулмон оилаларда тарбия топаётган ўқувчиларининг айрим адабий асарларни ўқиётганда ноқулайлик ҳис қилаётганига, уят-андишада қолаётганига эътибор қаратди.
– Ўқитувчи сифатида баъзи ўқувчиларимнинг “Оппоғой”, “Золушка” (Шумшук қиз), “Уйқудаги соҳибжамол” асарларидаги персонажларга унчалик ижобий кайфиятда ёндашмаётгани, уларни ўрнак олишга арзийдиган қаҳрамонлар деб ҳисобламаётганини сезиб қолдим, – дейди Гилоний-Уильямс.
Шундан сўнг у ушбу оммабоп асарларнинг мусулмонларнинг одоб-ахлоқларига, ибо-ҳаёларига мосланган муқобил вариантларини яратишга ҳаракат қилишни бошлади. Гилоний-Уильямснинг китобларида персонажлар ўпишмайди, Оппоғой ҳамда у билан яшайдиган етти нафар миттивойлар (гномлар) намоз ўқийди ва рўза тутади.

52 ёшли ёзувчи аёлнинг китобларлари Ҳиндистондан Япониягача, Канададан Жанубий Африкагача… бутун дунё бўйлаб сотилмоқда. Айни кунларда у “Соҳибжамол ва махлуқ” ва “Рапунцель”нинг (Баланд минорага қамалган узун сочли қиз ҳақидаги эртак) исломий вариантлари устида ишламоқда.
Робия ЖЎРАҚУЛОВА тайёрлади.