Дунё янгиликлари

Давлат ва жамоат сектори ходимларининг 70 фоизи масофавий ишлашга ўтиши керак

Чоп этилди Mart 18, 2020 Давлат ва жамоат сектори ходимларининг 70 фоизи масофавий ишлашга ўтиши керакda fikr bildirishni o'chirish

“Фавқулодда ҳолат режимида, давлат ва жамоат сектори ходимларининг 70 фоизи масофавий ишларга ўтказилиши керак. Хавфсизликни таъминлаш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш, тиббиёт тизими ходимлари айрим оммавий ахборот воситалари бундан мустасно“.

Худди шундай фикрларни Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев ўзининг Твиттер ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзган.

“Бундай чора-тадбирларни хусусий корхоналар учун ҳам тавсия этилади“, деб ёзади давлат раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, Нур-Султон ва Олмаота шаҳарларида 19 март кунидан карантин режими жорий қилинади.

Сўнгги маълумотларга кўра, Қозоғистонда коронавирус инфекциясини юқтириб олган сони 32 нафарга етди.