Хом гапга пишиқ жавоб: Бундай ажойиб асарни ёзиб битириш керак
Бернард Шоу шофёрини ёнига ўтқазиб қўйиб ўзи рулга ўтириб олишни ёқтирарди. Бир куни у машина ҳайдаб бораётиб, уйдим-чуқур ва бурилишу муюлишлари кўп йўлга кириб қолди. Нотекс йўлдан тебраниб борар экан, унинг хаёлига янги пьеса ғояси келиб қолди. Шофёрга қараб:
– Сиз нима деб ўйлайсиз мана бу ғоя ҳақида? – дея ҳаяжонланиб, машина рулини у ёққа, бу ёққа буравериб пьеса ғоясини тушунтира кетди.
Шофёр эса дафъатан рулга ёпишди. Унинг бу ишидан Шоунинг жаҳли чиқиб:
– Нима қиляпсиз? – деди.
– Кечирасиз, жаноб, – деди шофер, – сиз шундай ажойиб асар ғоясини ўйлабсизки, бу асарни ёзмасдан ўлиб кетишингизни сира ҳам истамайман.