Илм ва ҳунар аҳлини қадрлаш баёнида
– Азиз ўғлонларим, ҳунар ўрганинглар, зероки мол-у дунёга эътимод, ишонч йўқ ва олтин, кумуш сафарда хатарлидир. Қароқчи ўғирлаб кетади ёки эгаси ичиб тамомлайди. Аммо ҳунар қайнар булоқ, туганмас давлатдир, агар ҳунарманд молидан маҳрум бўлса, қайғуси йўқдир. Чунки ҳунарнинг ўзи давлатдир. Ҳунарманд қаерга борса қадрланади ва уйнинг тўридан жой олади. Ҳунарсиз одам эса ҳамиша машаққат чекади, тиланчилик қилади.
Саъдий ШЕРОЗИЙ